Каталония Суперкубоги. “Барселона” амаллаб “Эспаньол”ни мағлуб этди

Чоршанба оқшомида Каталония Суперкубоги учрашуви бўлиб ўтди. Унда мазкур ўлканинг энг кучли икки жамоаси – “Эспаньол” ҳамда “Барселона” ўзаро баҳс олиб борди.

Мазкур ўйиннинг асоси вақтида ғолиб номини аниқлашнинг имкони бўлмади ва пеналтилар сериясига мурожаат этилди. “Футбол лотореяси”да эса омади “Барселона”га кулиб боқди. Пенальтилар сериясида 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган Эрнесте Вальверде шогирдлари Каталония кубоги ғолиби бўлишди.

Ма`лумот учун, мазкур турнир норасмий саналади ва 2014 йилдан буён ҳар икки йилда бир маротаба ўтказиб келинади.

Каталония Суперкубоги

Барселона – Эспаньол – 0:0 (0:0, 0:0, 4:2 – пенальтилар серияси)

«Барселона»: Силлессен, Видаль (Миранда, 75), Мина, Паленсия, Х. Куэнка (Костас, 62), Динь (Руис, 75), Гомеш, Аленья (Макгуэйн, 75), Д. Суарес (Ривера, 46), Дембеле, Алькасер.

«Эспаньол»: Пау Лопес, Дидак (Педроса, 32), Налдо, Хави Лопес, Мелендо (А. Лопес, 69), Марк Рока, Эрмосо, Гранеро (Серхио Санчес, 52), Дардер, Хурадо, Пьятти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!