Катанец: "Эронга қарши бундай ирода намойиш этиш осон иш эмас" (матбуот анжуманидаги фикрлар)

Осиё қитъасида 2026 йилги жаҳон чемпионатининг саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон - Эрон учрашуви бўлиб ўтди. Унда томонлар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

Беллашувдан сўнг вакилларимиз терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец матбуот анжуманида иштирок этди ва ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Хайрли кеч, барчага! Футболчиларни табриклайман! Сабаби, биз 0:2 дан сўнг ҳисобни тенглаштира олдик. Эронга қарши бундай ирода намойиш этиш осон иш эмас. Илк таймда биз жуда суст ўйин намойиш этдик, агрессив ҳамда ўзимизга ишонмаган ҳолда тўп тепдик. Шунга қарамай, мен ва йигитлар бугунги натижадан хурсандмиз.

Ҳакамлар бўйича хулоса чиқармоқчи эмасман. Аммо ҳакам рақибга нисбатан айрим эпизодларда ён босди. Бироқ бу ҳақда батафсил тўхталиб ўтирмоқчи эмасман. Мураббийлар ўйинда ўз ишини бажарди, улар ғалаба учун асабларидан воз кечишди. Футболчилар каби улар ҳам борларини бериб, ғалаба учун тер тўкишди. 

Иккинчи бўлимда биз кетма-кет ҳужумлар ташкил этдик. Шу вазиятда эронлик футболчилар яна ўз услубида ҳаракат қила бошлашди. Улар темпни тушириш учун ҳар ишни қилишга тайёр эди. 

Биринчи бўлимдан сўнг биз ирода намойиш эта олдик. Таркибимизда муаммолар етарли эди. Сиз хорижда ўйнаётган футболчиларимиз майдонга тушмаётганидан хабарингиз бор. Уларнинг кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишини истардим. Шунга қарамай, биз ўзимиз учун очко олишга муваффақ бўлдик. Қийин ва ноқулай рақиб эканини инобатга олсак, мен бугунги натижадан хурсандман. 

Ёшларга бугун имкон берилди, деб ҳисоблайман. Илк дақиқалардан уларга имкон бериш катта таваккал ва масъулият талаб этади. Уларда босим бошқаларга нисбатан кучли бўлади. Ёшлар вазиятга мослашиши керак ва бу дастлабки дақиқаларда амалга оширилиб хатога йўл қўйилса, натижага кескин таъсир кўрсатиши мумкин", - деди мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бахтиёр Мирзаев
21/11/2023 21:44
Бу хам тарихий натижа. Эронга к,арши уй учрашувларида фак,ат маглубиятга учрар эдик!!!!
Абдухаликов Мухаммад
22/11/2023 10:46
Балли йигитлар терма жамоада усиш бор