Катанец халқаро турнир учун қайдномани эълон қилди. Рўйхатда 2019 йилдан бери термага чақирилмаган футболчи бор (фото)
ФИФА кунларидан унумли фойдаланган ҳолда, 4 та терма жамоа иштирокида халқаро ўртоқлик турнири ташкил этилади.
Наманган шаҳри мезбонлик қиладиган ушбу мусобақада Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Уганда МТЖ иштирок этади. ЎФА матбуот хизмати мазкур турнир учун Сречко Катанец танлаган қайдномани эълон қилди.
Таркибда 2019 йилдан бери "оқ бўрилар" либосини киймаган Акром Комилов ҳам бор. Терма жамоамиз аъзолари 21 март куни Тошкентда йиғилиб, 23 мартда Наманганга йўл олиши режалаштирилган.
Фикрлар