
Катанецнинг 3 нафар ёрдамчи мураббийидан ЎФА қарздор экани маълум бўлди
Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Сречко Катанецнинг уч нафар ёрдамчи мураббийидан федерациянинг тахминан 350 минг евро қарздорлик борлиги сабабли улар ФИФА низоларни ҳал қилиш палатасига мурожаат қилишмоқчи. Бу ҳақда "АЗИЯ-СПОРТ" нашри хабар берди.
Манбага кўра, мураббийларнинг шартномаси 2026 йил ёзигача амал қилган, аммо Фабио Каннаваро мураббийлар штаби иш бошлагач, улар жамоадан четлаштирилган. Уларга ёшлар терма жамоалари билан ишлаш таклиф қилинган, аммо рад жавоб беришган, чунки улар миллий жамоа билан бир неча йил ишлаб, Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишда ҳисса қўшган.
Ҳозирча ким судга мурожаат қилиши аниқ эмас. Жамоада жами олти ёрдамчи мураббийдан бештаси Словения фуқаролигига эга эди:
Алеш Чех ва Владо Радманович — Катанецнинг ёрдамчилари,
Мартин Магистер — футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги учун масъул,
Нихад Пейкович — дарвозабонлар билан ишлаган,
Иан Катанец — физиотерапевт.
Баъзи мураббийларга компенсация тўланган, баъзиларга эса йўқ. Шу ҳолда ЎФА яна тахминан 350 000 евро қарздор экани маълум қилинди.
Comments