
Катанецсиз миллий терма жамоамиз бугун йиғинни бошлайди
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20-31 январь кунлари Қатарда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказади. Ушбу йиғин доирасида вакилларимиз Иорданияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Бугундан бошлаб Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида "оқ бўрилар" навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришади.
Бош мураббий Сречко Катанец саломатлиги ёмонлашгани сабабли шифокорлар тавсиясига кўра, ушбу йиғинда қатнаша олмайди. Йиғин давомида жамоамиз билан ёрдамчи мураббийлар Алеш Чех ҳамда Владо Радманович иш олиб боришади.
Фикрлар