"Катта ўйин"га қайтган "Навбаҳор" гуруҳдан омон чиқадими?

Хабарингиз бор, 18 сентябрь санасида ОЧЛ гуруҳ босқичи ўйинлари старт олади. Унга қадар, юртимиз шарафини ҳимоя қилиши кутилаётган жамоаларимизнинг гуруҳларидаги рақиблари, уларнинг ўйин услуби ва имкониятларимиз ҳақида фикр алмашамиз.
Биринчи бўлиб майдонга тушиши кутилаётган Насаф” бу мақолалар сериясини бошлаб берган бўлса, Олмалиқнинг ОКМК клуби уни давом эттирди! Энди навбат Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасига!

Самвел Бабаян шогирдлари ўзгача гуруҳдан ўрин эгаллаган. Ўзбекистон клублари ўз гуруҳларида трансфер қиймати борасидаги кўрсаткичда 3-поғонани забт этган бўлса, биргина "Навбаҳор" бу борада иккинчи бўлишга муваффақ бўлган. Қўшимчасига, жамоа квартетдаги чинакам "яширин тулпор" образида ҳаракат қилади. Бунга қадар, халқаро майдонда кўриниш бермаган Эроннинг "Нассажи Мозандарон" ва "Мумбай Сити" клублари биз учун нима таклиф эта олиши сўроқ остида турибди...

Рақиб сафида кимлар тўп тепмоқда?

"Ал-Ҳилол".

nevess

Осиё қитъасининг айни дамдаги биринчи рақамли жамоаси саналган "Ал-Ҳилол" билан нафақат гуруҳнинг, балки ОЧЛ мусобақасининг фаворити эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Таркиби исталган Европа гранди билан тенглаша оладиган "Ал-Ҳилол" "Навбаҳор" учун чинакам имтиҳон бўлиши турган гап. Таркибида Неймар, Невеш, Митрович, Кулибали, Буну сингари легионерлари бор жамоа Саудия Арабистони термаси аъзоси саналган бир нечта футболчиларга эга. Сауд Абдулҳамид, Салмон Фараж, Ал-Довсари, Ал-Шаҳрони, Ал-Оваис ва бошқалар бугунги "Ал-Ҳилол" Осиёнинг энг қудратли жамоаси бўлишини таъминлаб келаётган маҳаллий футболчилардан.
"Навбаҳор"нинг бу баҳслардаги имконияти борасида олдиндан бирор нарса дейиш мушкул, бироқ майдонга қўрқувсиз чиқса, умид қилиш мумкин.

Рақибнинг легионерлари ва ҳисоб рақамидаги пуллари ўз йўлига. Майдонда барча тенг ва имкон ҳаммада бор. Қўшимчасига, иккинчи даврадаги баҳсга келиб "Ал-Ҳилол"нинг Намангандаги ўйини меҳмонлар учун аҳамиятини йўқотиши ҳеч гап эмас. Бу эса тарихий натижа яратиш имконини беради. Нима бўлган тақдирда ҳам, бу ўйинлар "Навбаҳор"ни Осиёнинг гранд клублари қаторига қўшилганини англатади. Янги даража муборак "лочинлар"га!

"Нассажи Мозандарон".

i3j2i3ej233j

Эроннинг "Нассажи Мозандарон" жамоаси гуруҳимизда биз билан иккинчи ўрин учун жанг қилиши тахмин қилинаётган бўлсада, воқеалар ривожидан илгарилаб кетмасликни маслаҳат бераман. Сабаби, Ҳиндистоннинг "Мумбай Сити" клуби ҳам "жанг" таклиф этиши аниқ. Эрон чемпионатидаги иштирокини мағлубиятлар билан бошлаган "Нассажи Мозандарон" 4 ўйинда 5 очко жамғарди, холос. Эътиборли томони шундаки, клуб ўтган мавсумда Эрон чемпионатини 13-поғонада якунлаган. Кубокда ғалаба қозонгани сабабли ОЧЛда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган. "Нассажи" жорий мавсум учун яхши тайёргарлик кўрганига қарамай, таркиб борасида мақтана олмайди.

Деярли барчаси маҳаллий футболчилардан ташкил топган. Биргина испаниялик ярим ҳимоячи Ноно легионер мақомида харакат қилиши мумкин. Шунингдек, Ироқ термаси вакили Ала Аббос ҳам қайдномага киритилган бўлиб, ҳужумда кўриниш бериши мумкин. Жамоани 40 ёшли иқтидорли мутахассис Меҳди Раҳмати бошқариб боради. Жорий мавсумдан бошлаб жамоа постини қабул қилиб олган мутахассис форс нашрлари томонидан кескин танқид қилинмоқда. Балки, "Навбаҳор" билан ўйинлар Меҳдини истеъфосига сабаб бўлар?!

"Мумбай Сити".

Mumbay city

Ҳиндистонда футбол ривожланаётганини тан олмасликнинг имкони йўқ. Бундан 10-15 йил аввалги стереотипларни синдириб ташлаб, вазиятга реал кўз билан қараш лозим. "Мумбай Сити" бугун ОЧЛда чинакам бошоғриққа айланиши ҳеч гап эмас. 38 ёшли Дес Букингҳам қўл остида инглизча футбол ўйнашга интилаётган жамоа таркибида Нассер Эл-Ҳаяти (Нидерландия), Ройстин Гриффитс (Австралия), Тири (Испания), Жоржо Перейра Диаз (Аргентина) ва Грег Стюард (Шотландия) сингари савияли легионерлар мавжуд. Шунингдек, Ҳиндистон терма жамоасининг асосий таркиб футболчилари саналган 6 та ижрочи ҳам бор.

Таркиб ва маҳаллий футболчиларнинг имконияти ҳақида ортиқча тўхталиб ўтирмоқчи эмасман. Шунчаки, Ҳиндистон футбол ривожланиш йўлида дадил қадамлар билан одимлаётгани кўзга ташланмоқда. Ҳозир жамоа "Навбаҳор" учун бошоғриқ бўла оладиган даражада кучли ёки йўқ, аниқ фикр билдириш қийин. Сабаби, ҳали халқаро майдондаги имкониятларини кўриб олганимиз йўқ. Шунчаки, "Мумбай Сити"ни рақиб ўрнида кўрмасликка энди ҳаққимиз йўқ.

"Навбаҳор"нинг гуруҳдан чиқиш имкониятлари қандай?

у23лўл2ў32лу

Гуруҳдаги биринчи ўрин масаласини "Ал-Ҳилол" ортиқча қийинчиликсиз ҳал этиши ҳақиқатга яқин, бироқ иккинчи ўрин учун жанг аёвсиз кечади. Имкониятлар "Навбаҳор"да аъло даражада! Наманганликлар Эроннинг 13, Ҳиндистоннинг 1-рақамли жамоаси билан ўзаро ўйинларда максимал 12 очко жамғариши лозим. Бу ўз-ўзидан энг яхши иккинчи ўрин учун бериладиган плей-офф йўлланмасини тақдим этиши мумкин. "Ал-Ҳилол" билан Намангандаги баҳсда эса камида дуранг учун жанг қилиш лозим.

Мусобақа даражаси баланд бўлсада, вазифани юқорироқ қўявериш лозим. Менимча, наманганликлар бу гуруҳда катта қийинчилик билан бўлсада, иккинчи ўринни банд этади. Плей-офф учун бу жамғарилган очколар етарли бўлиш-бўлмаслигини эса, вақти келиб билиб оламиз. Ҳозирги "Навбаҳор" катта танаффусдан кейин халқаро майдонга қайтганига қарамай, жамоа янги тарих ва миллионлаб ишқибозларнинг орзу-умидлари учун 6 ўйинда 6 маротаба ўлиб-тирилишига тўғри келади. Бошқачасига, квартетдан омон чиқишнинг имкони йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Alsher
18/09/2023 19:22
Navbahor guruhdan allbatta chiqadi Al hilolham xato kiladiku buni kuramiz omad Navbahorga olģa yigitlar chempion bòlishingiz kerak yigitlar biz sizlar bilan olģa
&
Дувлан
18/09/2023 15:33
Навбахорга омад тилайман,группадан 2-ўрин билан чиқсаям майли эди.
&
Sardorbek 5555
18/09/2023 13:31
Albatta Navbaxor guruhdan chiqadi Olga Navbaxor