Катта тозалаш давом этади: Яна 7 футболчи кетади!

Ёзги трансферлар даврида “Манчестер Юнайтед”ни Антони Марсьяль, Рафажль Варан каби бир неча футболчилар тарк этиб улгурди.

Тозалаш ишлари ҳали давом этади. ESPN нашрининг ёзишича, “Манчестер Юнайтед” мутасаддилари ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунга қадар яна камида етти нафар ўйинчи билан хайрлашишга қарор қилган.

Манбага кўра, биринчи навбатда кетадиганлар рўйхатига Ҳарри Магуайр, Виктор Линделёф, Аарон Уан-Биссака, Скотт Мактоминей, Кристиан Эриксен, Каземиро ва Антони киритилган.

Бу ўйинчиларнинг аксарияти келаси ёз эркин агентга айланади. Уларга янги битим берилмайди ва ёзда сотиб юбориш бўйича иш олиб бориляпти.

Узоқ муддатли шартномага эга бўлган Антонини манчестерликлар ижарага бериб юборишга тайёр. Клуб шу орқали катта маош олаётган ўйинчининг молиявий оғирлигини енгиллатмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!