Кавани билан келиша олмаётган “Бенфика” “Атлетико” ҳужумчисига кўз тикди

Яқинда “Бенфика” клуби Эдинсон Кавани трансферини ҳал қилганлиги ҳақида хабар берган эдик. Аммо маълум бўлишича, томонлар ўйинчининг маоши борасида бир тўхтамга кела олмаяпти. Уругвайлик форвард йилига 20 млн евро даромад олмоқчи.

Бундай вазиятда португалияликлар эътиборини бошқа футболчига қаратмоқда. “Атлетико” аъзоси Диего Коста айнан “бургутлар” учун мос вариант бўлиб турибди. Сўнгги мавсумларда унга етарлича ўйин амалиёти берилмаётганлиги туфайли, Коста бошқа жамоага ўтиши мумкин.

Аввалроқ, “Бенфика” ўз сафига Ян Вертонгенни қўшиб олганлиги хабар қилинганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!