Кавани: Биринчи бўлимдаги голлар хотиржам ўйнашимизга хизмат қилди

 

Франциянинг ПСЖ жамоаси ҳужумчиси Эдинсон Кавани “Ницца”га қарши (3:0) кечган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Аввалги турда “Марсель”га қарши ўйин осон кечмаганди. Бу сафар бошқача бўлди. Биринчи бўлимда “Ницца” дарвозасига иккита гол ура олдик ва бу ўйиннинг қолган қисмини хотиржам ўтказишга хизмат қилди”, – деди уругвайлик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Эдинсон Кавани мазкур беллашувда дубль муаллифига айланган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар