Кавани фаолиятини Аргентинада давом эттиради!

Уругвайлик футболчи Эдинсон Кавани фаолиятини Аргентина чемпионатида давом эттиради. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди. 

Маълум бўлишича, футболчи "Бока Хуниорс" клуби билан шахсий келишувга эришган. У эркин агент сифатида "Валенсия"ни тарк этади ва янги жамоаси билан 2024 йил декабрь ойига қадар шартнома имзолайди. 

Эслатиб ўтамиз, Кавани ўтган мавсум Ла Лиганинг 25 ўйинида 5 та гол ва 2 та ассист қайд этишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!