Кавани Неймарнинг жароҳати ҳақида айтиб ўтди

ПСЖ хужумчиси Эдинсон Кавани жамоадоши Неймарнинг “Марсель”га қарши учрашувда (3:0) жароҳат олгани ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Албатта, Неймар учун ташвишланиб, вазиятни кузатиб боряпмиз. Агар унинг жароҳати оғир бўлса, хавотирланаётганимиз яхши.

Шуни таъкидлаш лозимки, хозирда ижобий фикрлашимиз даркор. Ўйлашимча, Неймар ҳам ушбу йўлни танлаши керак. Ишончим комилки, ҳамма нарса яхшилик билан якунланади, - дея Каванининг сўзларидан иқтибос келтиради goal.com нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!