Кавани ўрнини ёш юлдузга берадими?

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ёзда ҳужумчи олиш имкониятини ўрганиб чиқмоқда. Биринчи навбатда, манчестерликлар шартномаси ёзда якунланадиган Эдинсон Каванини таркибда сақлаб қолишга ҳаракат қилади.

Бир неча клубдан таклиф олиши кутилаётган 34 ёшли уругвайлик ҳужумчи манчестерликларнинг янги шартномасини қабул қилмаса, Сульшер ҳужум чизиғига бошқа футболчини таклиф қилади.

Ҳозирча, “Манчестер Юнайтед” Каванининг жавобини кутиб турибди. Эдинсон кетишга қарор қилса, унинг ўрнини “Айнтрахт”да порлаётган Андре Силва эгаллайди. 25 ёшли португалиялик ҳужумчи жорий мавсумда Бундеслига 20 та учрашувда майдонга тушиб, 18 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!