Кавани ПСЖ билан янги келишувга эришди


Уругваайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани деярли Франциянинг ПСЖ клуби билан шартномани узайтириш борасида келишувга эришди. Бу ҳақда футболчининг ўзи маълум қилган.

Узоқ давом этган музокаралардан сўнг биз бир-биримизни тушундик. Фақатгина шартноманинг бир қанча кичик шартлари қолди, – дейди 30 ёшли футболчи.

Кавани бу мавсум 43 ўйинда 43 голга муаллифлик қилган. Янги шартномага кўра, у йилига 11 млн евро маош олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!