Кавани яна Италияга қайтиши мумкин

  • 15 октябрь, 2019, 15:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ клуби форварди Эдинсон Кавани фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Ююқоридаги манбаага кўра 32 уругвайлик футболчи қишки трансферлар даврида парижликлар сафида кетмоқчи ва бир қатор жамоаларнинг таклифини кўриб чиқмоқчи. Улар орасида “Ювентус” ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Каванини “Манчестер Юнайтед” ёзда, яъни ПСЖ билан шартномаси якунлангач эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олмоқчи эканлиги борасида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Кавани жорий мавсум Франция чемпионатида жами 3 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!