Каванида битта таклиф қолди
“Атлетико” раҳбарияти аввалги қарорини ўзгартириб, эркин агентга айланган моҳир тўпурар Эдинсон Каванини жамоага қўшиш фикридан қайтди.
Ҳозирча, қатор клублар 33 ёшли Кавани хизматларига қизиқиш билдираётган бўлса-да, уларнинг аксарияти жиддий таклиф билдирмаяпти.
Шундай қилиб, айни пайтда Кавани қўлида битта аниқ таклиф қолди. У ҳам бўлса, “Рома” илгари сурган уч йиллик шартнома.
Уругвайлик ҳужумчининг ўзи ҳам ҳали бир қарорга келгани йўқ.
Фикрлар