Каванига собиқ жамоасидан ажойиб таклиф бўлмоқда

CHERY AUTO

"Наполи" клуби раҳбарияти ПСЖда тўп сураётган ҳужумчи Эдинсон Каванини яна жамоага қайтармоқчи.

Tecno

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра, неаполликлар 33 ёшли уругвайлик футболчига 3 йиллик шартнома ва йилига 7 млн евро маош таклиф қилмоқда. Бундан ташқари, у шартномага қўл қўйгани учун яна 7 млн евро бонус олиши мумкин.

Таъкидлаш керакки, Каванининг парижликлар билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади. Шу боис у “Наполи”га эркин агент сифатида йўл олиши мумкин.

Эдинсон Кавани учун “Наполи” бегона эмас. У 2010-2013 йилларда ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!