Каванининг агенти унинг АПЛ клубига ўтиши мумкинлигини инкор этмади

ПСЖ форварди Эдинсон Кавани фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Get French Football News нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 32 ёшли уругвайлик тўпурарга "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" клублари жиддий қизиқиб қолишган. Инглиз грандлари Каванининг агенти билан ушбу масала юзасидан боғланишган ва агент ҳам гарчи мижозига “Атлетико”дан аниқ таклиф борлигига қарамай унинг АПЛга кўчиб ўтиш эҳтимолларини инкор этмаган.

Эслатиб ўтамиз, Эдинсон Кавани ёзда эркин агентга айланади. У жорий мавсум ПСЖ сафида 11 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!