Кайл Уокер 3 йилдан буён инглиз дарвозабонлари уддалай олмаган ишни қилди

"Манчестер Сити" клуби ҳимоячиси Кайл Уокер кеча ЕЧЛ гуруҳ босқич 4-туридан ўрин олган "Аталанта"га қарши баҳсда 2 та сейвни амалга оширди ва жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди.

Гап шундаки, у дарвозабон Клаудио Браво майдондан четлатилгач унинг ўрнини эгаллади. Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра Уокэр сўнгги 3 йилда ЕЧЛда сейв қилган илк футболчига айланди. Аниқроғи, 2016 йилдан буён хатто инглиз дарвозабонлари ҳам ЕЧЛда бирорта сейв қилишмаган.

Сўнгги марта 2016 йилнинг декабрида “Лестер” дарвозабони Бен Хамер сейв қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!