Кайседо "Брайтон"га кетмоқчи эканлигини маълум қилди

  • 29 январь, 2023, 16:10
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Брайтон" футболчиси Мойзес Кайседо клубни тарк этишни истамоқда. Футболчига Лондоннинг икки клуби "Арсенал" ва "Челси" қизиқмоқда. Ярим ҳимоячининг клуби эса келаётган таклифларни рад қилди.

Tecno

Кайседо "Инстаграм" сахифасида ушбу ҳолат бўйича пост қолдирди:
"Менга катта имкон бергани учун "Брайтон"га раҳмат айтмоқчиман. Клуб мени Англияда ўйнашимга сабабчи бўлди.

Мен Эквадорда камбағал оилада, 10 та ака-ука орасида ўсдим. Менинг энг катта орзум - совриндор футболчи бўлиш.

"Брайтон" учун рекорд даражадаги трансфер бўлишим мумкин. Бунинг учун хурсандман. Клуб мендан келган пулларга ривожланиши мумкин.

Мухлислар доимо менинг қалбимда қолади. Улар мени нима учун бундай ажойиб имкониятдан фойдаланмоқчи эканимни тушунса керак", - деди баёнотда Кайседо.

Маълум бўлишича, 23 ёшли футболчи "Брайтон" машғулотларида қатнашмаяпти. Клуб уни 1 февралгача машғулотларда иштирок этмаслигини тасдиқлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!