Каземиро:

"Реал"нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Каземиро Ла Лига 23-тури доирасида "Осасуна" устидан қозонилган ғалаба ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бизни қандай ўйин кутаётганини олдиндан билгандик. Шу сабаб бутун ўйинни ўз назоратимизда ушлаб тура олдик. "Осасуна" бугун жуда яхши ўйин ўтказди, бу билан уларни табрикласак бўлади.

Ҳафта бошида Кубок баҳсларидан чиқиб кетдик, шунинг учун бу ўйин психология нуқтаи назаридан биз учун жуда муҳим эди. Бу ғалаба орқали барча унвонлар учун курашишда давом этаётганимизни кўрсатдик", - дейди Каземиро.