Каземиро “Реал”ни ташлаб, “Юнайтед”га келганидан афсусда. Сабаб...

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Каземиро ўтган йили “Реал”ни тарк этиб, Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтганди.

El Nacional нашрининг ёзишича, бразилиялик футболчи Манчестерга катта умидлар билан келган, бироқ эндиликда танловидан пушаймон бўляпти.

Каземиронинг “Манчестер Юнайтед” жамоа сифатида беқарорлиги ва катта мақсадлар учун курашишга қодир эмаслигидан ҳафсаласи пир бўлди.  

31 ёшли Каземиро манчестерликлар билан 2026 йилнинг ярмигача давом этадиган битим имзолаган. Ўн йилга яқин фақат совринлар учун курашадиган жамоада ўйнаган тажрибали футболчиси энди ўртамиёнага айланиб қолган клубга кўника олмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!