Казинода 200 минг доллар ютқазган ММА жангчиси воқеага ойдинлик киритди
Fight Nights Global 95 турнирида октагонга кўтариладиган Вартан Aсатрян Сочидаги казинода 200 минг доллар ютқазиб қўйганлиги ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди.
- Кеча, казино ходималаридан бири сизни 200 минг доллар ютқазганингизни айтди.
"Йўқ, ундай эмас. Дунё миш-мишларга тўла. Менимча, бу маълумотни дўстларим билан казинода бирга бўлган қиз тарқатган. Энди, бу муҳим эмас.
Баъзида, тушкунликка тушиш ҳолати юзага келади. Шунинг учун, гоҳо вақтингизни ёқимли муҳитда ўтказгингиз келади. Дарҳақиқат, бу омил баъзан ёрдам беради. Мен шундай одамман. Қандай қилиб яшаш ва дам олишни биламан.
Ютқазган ёки ютқазмаганлигингиз муҳим эмас. Асосийси ҳар қандай ҳолатда ҳам инсон бўлиб қолишдир",-деди Асатрян.
Эртага, Aсатрян Сочида Fight Nights Global 95 турнири доирасида Раймиссон Бруно билан жанг қилади.
Манба:Sports.ru
Фикрлар