Кеча Ўзбекистон - КХДР учрашувини томоша қилиш учун "Миллий" стадионга қанча мухлис келди?
Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси КХДРга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, 4:0 ҳисобида ғалаба қозонганидан хабарингиз бор.
ЎФА расмий сайти тарқатган хабарга кўра мазкур учрашувни томоша қилиш учун шу куни "Миллий" стадионга 34 000 нафарга яқин мухлис ташриф буюрган.
Эслатиб ўтамиз, Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамиз навбатдаги учрашувини 11 июнь куни Сурияга қарши ўтказишади. Ушбу баҳс ҳам "Миллий" стадионда бўлиб ўтади. Учрашув соат 18:30да бошланади.
Фикрлар