Кечаги кун қаҳрамони: Бизга осон бўлмайди, лекин ...

Осиё Чемпионлар Лигаси саралашидан ўрин олган "Ал-Гарафа" - АГМК баҳси якунига етди. Унда олмалиқликлар 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Учрашувдаги ягона голга муаллифлик қилган Йован Жокич SPORTS.uz сайтига интервью берди.

"Жуда қийин ўйин ўтказдик. Бундай об-ҳавода ўйнаш осон эмас. Биз бу баҳсга узоқ вақт тайёргарлик кўрдик. Мақсадимиз ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олиш эди, бунга эришдик.

Ҳа, бизда гол уриш учун кўплаб вазиятлар бор эди, аммо улардан фойдалана олмадик. Муҳими, ўз мақсадимизга эришдик. Гуруҳ босқичидаги ўйинларда вазиятларни голга айлантиришга ҳаракат қиламиз. 

Мен аввал ҳам "Локомотив" билан бирга ОЧЛда ўйнаганман. Бу мусобақанинг қадрини яхши биламан. Бизга осон бўлмайди, лекин охиригача кўрашамиз. Гуруҳ босқичига йўл олдикми, демак, биз тайёрмиз. Олдинги ўйинларда ўзимизнинг энг яхши томонларимизни кўрсатамиз", - деди футболчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Дилшод Даврлнов
08/04/2021 10:37
Жокич НАСАФДАН сенга катта РАХМАТ омадингни берсин