Келишилган ўйинларда қатнашган икки киши умрбод футболдан ҳайдалди

Россия футбол иттифоқи расмий сайтида мамлакат кубоги мусобақаси доирасида “Чайка” ва “Армавир” жамоалари учрашувида ишлаган ҳакам Максим Матюнин ва “Чайка”нинг собиқ ижрочи директори Олег Баян бир умрга футболга доир ҳар қандай фаолият туридан четлатилгани эълон қилинди.

“Чайка” ва “Армавир” ўртасидаги беллашув 2018 йилнинг 22 август бўлиб ўтган эди. Ўша учрашувдан олдин Баян жамоасининг ғалабаси учун Максим Матюнин билан келишиб олгани исботланди.

Жамоа ижрочи директоридан пул олган бош ҳакам ўйин давомида “Чайка”га ён босган. Учрашув 2:0 ҳисобида якунланган.

Қарорга кўра, ўйин натижаси бекор қилиниб, “Чайка”га 0:3 ҳисобида техник мағлубият ёзилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!