Кьеллини бугун юбилей ўйинларини ўтказмоқда

  • 13 Feb 23:18
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Ювентус” ҳимоячиси Жоржо Кьеллини бугун “Наполи”га қарши бўлиб ўтаётган А Сериянинг 22-тур учрашувида асосий таркибда майдонга тушди.

Tecno

Opta статистик портали тарқатган хабарга қараганда, бу 36 ёшли футболчи учун Италия А Сериясидаги юбилей 400-ўйин бўлди. У ушбу ўйинларнинг 37 тасини “Фиорентина”, 363 тасини эса “Ювентус” сафида ўтказган.

Бундан ташқари, Кьеллини “Ювентус” сафида барча мусобақаларда 500-ўйинни асосий таркибда бошлади.

Жоржо Кьеллини “Ювентус” сафида 2005 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!