Кьеллини муваффақиятли операция қилинди
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси Жоржо Кьеллини ўнг оёқ тиззасидан олган жиддий жароҳатидан сўнг муваффақиятли операция қилинди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 35 ёшли италиялик футболчини Инсбрукдаги машҳур жарроҳ Кристиан Финк операция қилган.

Эслатиб ўтамиз, Кьеллини ўтган ҳафта жума куни машғулотлар пайтида жароҳат олган эди. Шундан сўнг ҳимоя маркази кучсизланган “Ювентус” А Сериянинг илк турида “Наполи”дан нақд 3та гол ўтказиб юборди.