Кьеллини
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси Жоржо Кьеллини кеча “Атлетико”га (3:0) қарши бўлиб ўтган ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳсида иштирок этди.

Эътиборлиси, бу 34 ёшли италиялик футболчи учун “кекса синьора” сафидаги юбилей 500-ўйин бўлди.  Таъкидлаш керакки, бунгача “Юве” сафида 500талик довондан фақатгина 4та футболчи бор эди: Алессандро Дель Пьеро, Жанлуижи Буффон, Гаэтано Ширеа ва Жузеппе Фурино.

Маълумот учун, Кьеллини “Ювентус” сафида 2004 йилдан буён тўп суриб келмоқда.