Кения олимпия терма жамоаси Андижонда катта тантана билан кутиб олинди
Ads

Кения олимпия терма жамоаси бугун тонгда юртимизга етиб келгани ҳақида аввалроқ маълум қилгандик. Шу куннинг ўзидаёқ кениялик футболчилар ўйин бўлиб ўтадиган Андижон шаҳрига йўл олишди.

Африкалик футболчиларни Андижонда вилоят футбол федерацияси масъуллари, мухлислар ва ОАВ ходимлари катта тантаналар билан кутиб олишди.

Ўз ўрнида бундай катта эътибор ва ўзбекона меҳмондўстликдан кенияликларнинг ҳам бошлари осмонга етди ва маҳаллий мухлислар билан бирга Наврўз байрамини нишонлашди.

Кения олимпия терма жамоаси вакиллари Андижондаги “Боғишамол” меҳмонхонасига жойлашишди. Улар бугундан машғулотларга киришишади.

Эслатиб ўтамиз, Кения ОТЖга қарши Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг 1-ўртоқлик учрашуви 23 март куни Андижон шаҳридаги “Баркамол авлод” стадионида соат 20:00да бошланади.