Кения U-23 устози: Чемпионларга қарши ўйин осон кечмади
Ads

Бугун Андижондаги "Соғлом авлод" стадионида Ўзбекистон ва Кения олимпия жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди.

Қизиқарли ва кескин курашларга бой тарзда кечган қарама-қаршиликда вакилларимиз рақибга 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Учрашувдан сўнг кенияликлар устози Фрэнсис Киманзи ўйин борасидаги ўз фикр ва мулоҳазаларини айтиб ўтди.

"Авваламбор бугунги ўйин ўтганидан хурсандман. Яхши ўйин бўлди. Чемпионларга қарши ўйин осон кечмади. Ўзбекистон термаси жуда кучли жамоа эканлигига амин бўлдим. Улар биринчи қаватда ҳам яхши ўйин кўрсатар экан. Менга уларнинг иккинчи қаватдаги ўйинлари ёқди. Ҳар бир футболчида курашишга кучли иштиёқ бор экан.

Бугунги ўйин ҳар икки жамоа учун ҳам фойдали бўлди. Бизлар учун чемпионлар билан ўйнаш жудаям яхши чақирув бўлди. Ўзбекистон учун ҳам бу фойдали бўлди.

Уларнинг нега чемпион бўлганлигини ҳис қилдим. Бу жамоадаги кўпчилик футболчилар ёш ва уларнинг келажаги жудаяп порлоқ.

Ҳакамлар ҳақида эксперт эмасман. Бундан ташқари ҳакамлар ҳақида фикр билдиришни ёқтирмайман. Аммо бу даражадаги тезкор ўйинни бошқариш осон эмас ва яхши баҳо бераман", - деб айтиб ўтди кенияли мутаҳассис.