Кенияликлар бу стадионда қандай ўйнаш мумкинлиги борасида ўйлашмоқда? (Фото)

Хабарингиз бор, бугун Андижондаги “Соғлом Авлод” ўйингоҳида Ўзбекистон ҳамда Кения олимпия терма жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади.

Ушбу беллашув олдидан кенияликлар машғулот ўтказишди.

Қуйида Кения терма жамоасининг машғулотларидан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин:

Кения ОТЖ футболчилари: Ўзбекистонда яхшироқ стадионда ўйнаймиз деб ўйлагандим. 

Кения ОТЖ футболчилари: Бугун шу машғулот ўтказган майдонда футбол ўйнасак бўлмасмикин? "Соғлом авлод" стадионининг майсасини кўрдингку қанақалигини?

Мураббийлар: Кўрдингми, бир пайтлар бизда ҳам шунақа стадионлар бўларди?

Кения мураббийи: Ана, қара, чемпионлар ҳам ўша стадионда ўйнайди. Ҳудди биз каби. Сизлар нолиманглар!!!

 

Кенияликлар: Бу стадионда футбол ўйнагандан... 

Қани кетдик, ўйинга оз қолди... 

Мана бугун Ўзбекистон - Кения учрашуви бўлиб ўтадиган Анжидондаги стадионнинг айни пайтдаги ҳолати. Изоҳ ўзингиздан.

Ўйинга 1 кун қолганда "Соғлом авлод" стадиони қай ҳолатда? (эксклюзив фоторепортаж)

Бекзод Исаев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!