Кепа:
Ads

Лондоннинг "Челси" ва Испания терма жамоаси дарвозабони Кепа Аррисабалага миллий жамоадаги шериги "Манчестер Юнайтед" голкипери Давид Де Хеа билан рақобати Испания терма жамоаси учун фойдали эканини таъкидлаб ўтди.

"Менинг мақсамдим - майдонга тушиш. Буни барча хоҳлайди. Ўзимга ишончим юқори ва жамоага ёрдам беришга тайёрман.

Миллий жамоада қайсидир чизиқда рақобат вужудга келгани яхши, албатта. Де Хеа билан рақобатимиз терма учун фойда бўлади. Бу курашга мослашиб қолганман ва ҳам инсон ҳам дарвозабон сифатида янада ўсишда давом этаман," - дейди Кепа.

Минбар

Барча блоглар