Кепа жамоадошини дунёнинг энг зўри деб атади

Кепа Аррисабалага Жуд Беллингемни дунёнинг энг яхши футболчиси деб ҳисоблайди.

- Сизнингча, Беллингем Мбаппе ва Холанд даражасидами?

- Ҳозир жаҳон даражасида Беллингемдан кучлироқ футболчи борми, билмайман. Унинг нималарга қодирлигини ҳар бир учрашувда кўрамиз. Умид қиламанки, ҳаммаси шундай давом этади.

- Беллингем жуда етук йигит. У жуда аниқ фикрлайди. У нафақат гол уради, балки, бутун майдон бўйлаб ҳаракатланиб, ажойиб ҳимоя ишини ҳам бажаради", - деди Кепа. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!