Керак бўлмасам, жамоангиздан кетаман!

“Челси” тарбиялаган моҳир футболчи Конор Галлахер, ниҳоят, Лондон клубини тарк этадиган бўлди.

24 ёшли чарм тўп устаси фаолиятини Испания чемпионатида давом эттирадиган бўлди. Галлахер Мадриднинг “Атлетико” клубига ўтиб, Диего Симеоне қўл остида ўйнашга розилик берган.

“Челси” молиявий фэйр-плей қоидасини бузмаслик учун ўзи тарбиялаган футболчилардан бир нечтасини сотиб юборишга мажбур бўлди. Клуб ана шу мақсадда “Атлетико” билан Конор Галлазер трансферини келишиб қўйган.  

Фабрицио Романонинг таъкидлашича, Конорнинг ўзи “аристократлар” сафида қолишга ҳаракат қилган. Биро клуб раҳбарияти билан суҳбатлашганидан кейин жамоага керак эмаслигини тушуниб етган ва “Челси”дан кетиш бўйича якуний қарорга келган.

Конор Премьер-лигада “Челси”дан ташқари ижара асосида бир неча клублар шарафини ҳимоя қилган. У Англия чемпионатининг юқори дивизионида жами 136 та учрашувда 18 та гол уриб, 13 та голли пас узатган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!