Керак бўлсам, Тухель алоқага чиқсин!

“Челси”да ҳимоячилар билан боғлиқ муаммо кўзга ташланаётганидан кейин “аристократлар” мавсумни ижара асосида “Хаддерсфилд” жамоасида ўтказаётган Леви Колвиллни январда ортга қайтармоқчи экани ҳақида хабарлар тарқала бошлади.

Таъкидланишича, ёш ҳимоячи жароҳат олиб сафдан чиққан Бен Чилуэлл ўрнини эгаллаш учун “Челси”га чақиртирилиши мумкин экан.

Футболга ихтисослашган Football London мутахассислари футболчи билан боғланиб, масалага ойдинлик киритди.

- Ижарада ўйнашни “Челси”нинг асосий таркибига олиб борадиган ва мен босиб ўтишим шарт бўлган йўл, деб биламан. Бу ерда ҳамма нарса ўзимга ва мавсумни қандай ўтказишимга боғлиқ. Агар мен меҳнатдан қочмасам, омадим чопиб, мақсадимга эришишим мумкин. Мен секин-аста юқори даражада ўйнашга тайёрланиб боряпман. Ҳозир эса, бор эътиборимни “Хаддерсфилд”га қаратганман, - деди Леки Колвилл.

Бу масалага Бен Чилуэллнинг даволаниш муддати таъсир ўтказади. Агар футболчи январда сафда қайтадиган бўлса, Леви Колвиллни қайтаришга ҳожат қолмайди. Бироқ, Бен Чилуэлл жароҳатидан қутилиш учун операция қилиниши мумкин. Агар масала шу томонга оғса, Колвилл асосий жамоага қайтарилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!