Кэррик ҳужумчи ҳақида ёмон хабарни маълум қилди
Вазият жуда оғир
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Каррик жамоа ҳужумчиси Беньямин Шешконинг аҳволи ҳақида маълумот берди. Словения терма жамоаси футболчиси сентябрь ойи ўрталарида майдонга тушганидан бери ўйинларда кўринмаяпти.
«Афсуски, Шешко сафдан чиқди. Ҳозирча унинг қанча муддат ўйинларга қайтолмаслигини аниқ айта олмаймиз, лекин гап анча узоқ танаффус ҳақида кетяпти.
Бу маълум бир жараён, уни босқичма-босқич босиб ўтиш керак. Соғайиш жараёни бор, унда баданининг реакциясини кузатиб, кейинги қадамларни белгилаймиз. Ҳозир шу устида ишлаяпмиз.
Энг афсуслиси, бунинг барчаси Беньяминнинг ўзи учун жуда оғир. У олдин ҳам кўп қийинчиликларни бошидан кечирган, энди яна ўйнай олмаётгани катта зарба. Уни имкони борича тезроқ майдонга қайтариш учун қўлимиздан келган ҳамма ишни қиламиз», – деди Кэррик матбуот анжуманида.
31 октябрь куни «Манчестер Юнайтед» Премьер-лигада сафарда «Челси»га қарши ўйин ўтказади.

Изоҳлар (0)