Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Кэррик «Манчестер Юнайтед»даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик ишдан бўшатилиши мумкинлигига қарамай, ҳозирча фақат жамоани бошқаришга эътибор қаратмоқда.

Майкл Кэррик «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи лавозимидан кетиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди. У жамоани бошқаришда давом этишни исташини билдирди.

«Чемпионлар лигасида «Рома»га қарши ўйинда ҳам «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи бўламанми? Мен фақат ҳафта ўртасидаги учрашувга футболчиларни тайёрлашни интиқлик билан кутяпман», — деди Кэррик.

Айни пайтда «Манчестер Юнайтед» АПЛ турнир жадвалида 7 очко билан 17-ўринни эгаллаб турибди. 31 октябрь куни манкунианликлар «Челси»га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ