Кетадиганлар аниқ! “Реал”да катта тозалаш бўлади
Marca нашрининг хабар беришича, мавсум якунланиши билан “Реал” раҳбарияти хайрлашишга қарор қилган бир гуруҳ футболчилар номини эълон қилди.
Манбанинг таъкидлашича, “Қироллик клуби” ёзда шартномаси якунланадиган ҳужумкор футболчи Гарет Бэйл, ҳимоячи Марсело, ярим ҳимоячи Искога янги битим таклиф этмайдиган бўлди.
Шунингдек, мадридликлар Эден Азар ва Марко Асенсиога бўладиган таклифларни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирган.
Кейинги босқичда жамоа ҳимоячи Хесус Вальехо, ярим ҳимоячи Дани Себальос ва ҳужумчи Мариано Диас масаласи ҳал қилинади.
Клуб раҳбарияти бўлажак трансфердан келадиган маблағ ва кетадиган футболчилардан тежаладиган маошни Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холанд трансферига йўналтиради.
Фикрлар