Кетишга умид қилма!
Англия терма жамоаси ва “Вест Хэм” ярим ҳимоячиси Деклан Райс бир неча мавсумдан бери гранд клубларни қизиқтириб келмоқда.
“Вест Хэм” ҳар қандай таклиф бўлишига қарамай, ўз етакчисини қўйиб юбормаяпти. Қишки трансферлар ойнаси очилиши билан Деклан Райс масаласи яна кўтарилди.
Футболчининг ўзи чемпионат совринли ўринлари ва Чемпионлар лигаси ғолиблиги учун курашига қодир жамоаларда тўп тепишни орзу қилмоқда.
“Вест Хэм” бош мураббийи Дэвид Мойес футболчининг “Челси”га ўтиши мумкинлигига муносабат билди.
- Деклан Райснинг январда жамоани тарк этишга ҳеч қандай имконияти йўқ, - деди Дэвид Мойес.
Футболчининг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзигача давом этади. Райс келишувни узайтириш бўйича таклифларни қабул қилмаяпти.
Фикрлар