Кевин Де Брёйне нега барча жамоадошларига қимматбаҳо совға улашди?
“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Кевин Де Брёйне барча жамоадошларига қимматбаҳо совғадар улашди.
ESPN нашрининг маълум қилишича, бельгиялик футболчи жамоадошларига платинали Apple iPhone телефонларини совға қилди. Кевин бу орқали жамоа аъзоларини ўтган мавсумдаги требл биланг табриклаган.
Маълумки, Хосеп Гвардиола шогирдлари учта соврин – Англия чемпионлиги, мамлакат кубоги ва Европа Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритган эди.
Кевин де Брюйненинг ўзи чемпионлик мавсумида 32 та учрашувда қатнашиб, еттита гол ва 16 та ассист муаллифи бўлган.
Фикрлар