Кевин де Брёйнедан зўри йўқ

“Манчестер Сити”нинг чемпион бўлишига катта ҳисса қўшган плеймейкер  Кевин де Брюйне Англия Премьер-лигасида  мавсумнинг энг яхши ассистенти, деб топилди.

Шу тариқа, бельгиялик ярим ҳимоячи тўртта мавсумда энг кўп голли пас узатган биринчи футболчига айланди. Ҳали жаҳон футболида ҳеч ким бундан кўрсаткич қайд эта олмаган.

31 ёшли футболчи 2017 йили 18 та, кейинги мавсумда 16 та, 2020 йили 20 та голли пас узатгани қайд этилган.

Бу гал Кевин де Брюйне 32 та учрашувда майдонга тушиб, жамоадошларини 16 та голига ҳаммуаллиф бўлди. Бундан ташқари, ўзи ҳам етти марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди.

Шунингдек, Кевин де Брюйне Чемпиолар лигасида бир жуфт гол ва олтита ассист қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!