Кевин де Брюйне ўрнига тўртта зўр ўйинчи бор
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола оғир жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққан плеймейкер Кевин де Брюйне ўрнини боса оладиган футболчилар етарли эканини таъкидлади.
Бельгиялик 32 ёшли футболчи “Бёрнли”га қарши ўтказилган биринчи тур ўйинида жароҳат олганди ва кейинчалик операция столига ётқизилди.
- Кевин де Брюйне ўрнини ким эгаллашини сўрашяпти. Унинг позициядан Фоден ёки Макати ўйнаши мумкин. Шунингдек, Ковачич ёки Бернарду Силва ҳам плеймейкерлик қила олади.
Фоден ишонган ўйинчимиз. У футболчи яхши кўради ва ўсишдан тўхтаб қолмаслиги керак. У ўз устида ишлашни ёқтиради. Унинг жамоада таъсири ҳозирдан жуда кучли. Лекин бу футболчи ҳали 23 ёш эканини ҳам инобатга олиш лозим, - деди Хосеп Гвардиола.
Фикрлар