"Кьево" мавсумдаги илк ғалабасини 19-турга келиб қўлга киритди

“Кьево” бугун А Сериянинг 19-турида “Фрозиноне”ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Бу вероналикларнинг жорий мавсум чемпионатдаги илк ғалабаси бўлди. Эътиборлиси, “Кьево” нафақат А Серияда, балки Европанинг кучли бешлик чемпионатлари жамоалари орасида ҳам энг сўнгги бўлиб ғалаба қозонди.

Маълумот учун, Кьево” айни дамда 19та турдан сўнг мусобақа жадвалида 8 очко билан 19-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!