Кэхилл қишда
Ads

Лондоннинг "Челси" клуби ҳимоячиси Гари Кэхилл қишки трансферлар даврида жамоасини ўзгартирмоқчи.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра 32 ёшли англиялик футболчи “аристократлар” захирасида қолиб кетиш ниятида эмас ва шу боис январда ўзига нисбатан бўлаётган барча таклифларни кўриб чиқмоқчи. Маълумотларга қараганда Кэхиллга асосий даъвогар сифатида Туркиянинг “Галатасарой” клуби эътироф этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Маурицио Сарри “Челси” бошқарувини ўз қўлига олгандан буён Кэхилл бирорта ҳам ўйинда иштирок этмади.