Кэй Нишикори АҚШдаги мусобақадан қанча ишлаб олди?
Ads

Япониялик Кэй Нишикори АҚШда “Челленжер” туркумига кирувчи халқаро турнирда бош совринни қўлга киритди.

Далласда ўтказилган мазкур мусобақанинг ҳал қилувчи финал баҳсида Кэй америкалик Маккензи Макдональдга қарши кортга чиқди ва 6:1, 6:4 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа бош совринни қўлга киритган япон теннисчиси 18.000 АҚШ доллари ва 100 рейтинг очкосига эга бўлди.

Sports.uz