Кейинги мавсум Суперлига иштирокчилари сони нечта бўлиши маълум!
ЎФА президенти Абдусалом Азизов ассоциация раҳбарияти, бошқарма ҳамда бўлимлар раҳбарлари билан йиғилиш ўтказди. Унда футболимиздаги мавжуд муаммолар ҳамда ташкилотнинг яқин келажакдаги режалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Абдусалом Азизов миллий чемпионатимизда тартиб интизомни кучайтириш зарурлигини ҳам алоҳида таъкидлади.
- Хозирда жамоаларда мураббий ва футболчилар шартномалари борасида ноаниқликлар учраб туришидан хабарим бор. Қисқа муддатли шартномалар ўрнини икки томоннинг мажбуриятлари тўлиқ акс этган профессионал шартномалар эгаллаши керак. Шунда мураббийлар ҳам маълум муддат ўз жамоаси билан ишлаб, уни кучайтириш ҳақида ўйлайди. Футболчилар ҳам бир йил ўтар-ўтмасдан ўзига бошқа клуб қидиришга тушмайди. Регламент, чемпионат формати ва жамоалар сонини ҳар йили ўзгартиришни тўхтатамиз. Кейинги мавсумда ҳам жамоалар сони шунчалигича қолади ва Суперлигага чиқадиган жамоа спорт принциплари асосда курашиб йулланмага эга чиқсин. Турли аралашувлар орқали жамоаларни юқори лигаларга олиб чиқишга бўлган уринишларга йўл қўйилмайди, - дея таъкидлади Абдусалом Азизов.
Фикрлар