Кейлор Навас: Клублар ўртасидаги ЖЧ осон турнир эмас

 

“Реал Мадрид” жамоаси дарвозабони Кейлор Навас клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати осон турнир эмаслигини айтди.

“Одамлар клублар ўртасидаги ЖЧни осон турнир деб ўйлайди, аммо бу ундай эмас. Ушбу мусобақада иштирок этаётган жамоаларнинг ҳаммаси ҳам кучли лигаларда ўйнамайди. Лекин бу улар муаммо туғдира олмайди дегани эмас.

Бу ерда ҳар бир ўйинга жиддий ёндашиш керак. Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этиш катта шараф. Бу бизга яна бир мукофот ютиб олиш учун имконият”, – деди Кейлор Навас.

Маълумот учун, “Реал Мадрид” клублар ўртасидаги ЖЧда ўз иштирокини ярим финалдан бошлайди. Зидан шогирдлари 13 декабрь куни “Ал-Жазира”га қарши майдонга тушади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!