Кейн

“Барселона” клуби ҳужум марказини кучайтириш учун турли вариантларни кўриб чиққан.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра, каталонияликлар дастлаб “Тоттенхэм” форварди Харри Кейнни сотиб олишни режалаштиришган, аммо “Барса” президенти Жозеп Бартомеу лондондлик ҳамкасби Дэниэл Леви билан гаплашгач, “шпорлар” президенти унинг бу борадаги таклифини рад этган.

Шундан сўнг, “Барселона” “Интер” ҳужумчиси Лаутаро Мартинес номзодига эътибор қаратган. Ҳозирда каталонияликлар 22 ёшли Аргентина терма жамоаси аъзосининг трансфери бўйича фаол музокаралар олиб бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)