Кейн фаолиятидаги энг муҳим қарорни қабул қилади

“Тоттенхэм”нинг кейинги йиллардаги энг зўр ҳужумчиси Ҳарри Кейн клуб билан янги шартнома имзолаши мумкин.

Аслида 29 ёшли ҳужумчи фаолиятини совринлар учун курашишга қодир кучли клубларда давом эттириш мақсадида бир неча бор “Тоттенхэм”ни тарк этмоқчи бўлганди.

Ҳужумчининг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ярмигача давом этади. Ёзда уни 100 миллион фунтдан қимматроқ нархга сотиб олиши мумкин бўлган харидорлар бор.

Бироқ, маълумотларга қараганда, тажрибали ўйинчи бир неча шарт эвазига “Тоттенхэм” билан келишувни янгилашга розилигини билдирган. Унга кўра, “Тоттенхэм” Чемпионлар лигасига йўлланма олиши, таркибни кучли ижрочилар билан кучайтириши, Англия кубогида ғолиб чиқиши керак.

Томонлар жорий мавсум охирига қадар музокара ўтказишни режалаштирмоқда. Агар келишувга эришилмаса, ёзда клуб Кейнни сотиб юборади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!