Кейн Жаҳон чемпионатида голлар бўйича Пелени ортда қолдирди
"Бавария" ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн жаҳон чемпионатларида урилган голлар сони бўйича Пеленинг кўрсаткичини ортда қолдирди.
"ЖЧ-2026" мусобақасининг 1/16 финалида Конго ДР терма жамоасига қарши ўйинда (2:1) Кейн дубль қайд этди. Шу тариқа, у жаҳон чемпионатлари финал босқичларидаги гўллари сонини 13 тага етказди.
Бразилия афсонаси Пеле ҳисобида 12 та гол бор эди. Кейинги кўрсаткич эса француз ҳужумчиси Жюст Фонтенга тегишли: у ҳам 13 та гол урган, энг қизиғи, барча гўлларини бирёла мусобақада – "ЖМ-1958"да қайд этган.

Фикрлар